Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ақлли» электр ҳисоблагичлар хато ҳисобламайди — «Ҳудудий электр тармоқлари»
Ижтимоий тармоқларда «айрим электр ҳисоблагичлари ортиқча киловатт ёзяпти» деган даъволар тарқалди. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бу маълумотларни рад этди: ўрнатилаётган барча ҳисобдонлар бир неча босқичли синов–текширувдан ўтади, нуқсон топилса, ўрнатиш ва сотишга чиқарилмайди.
Фото: Kun.uz
Ижтимоий тармоқларда «Шошилинч хабар: Ўзбекистонда айрим электр ҳисоблагичлари ортиқча киловатт “ёзяпти”! Эҳтимол, сиз ҳам ортиқча тўлаяпсиз!» мазмунидаги хабарлар тарқалди. Сарлавҳа ҳисоблагичлар «ортиқча» электр энергиясини ҳисоблаётгани ҳақида таассурот уйғотади.
Аслида эса тарқатилган хабарда республика бўйлаб ўрнатилган ҳисоблагичлардаги маълумотларни тегишли тугма орқали кўриш ва функцияларидан фойдаланиш имкониятлари тушунтирилган, холос.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маълумот беришича, истеъмолчиларга ўрнатилаётган барча турдаги ҳисобдонлар завод ва идоравий кўп босқичли синов–текширувдан ўтади. Камчилик аниқланса, бундай қурилмалар ўрнатиш ва сотиш учун чиқарилмайди. Шу сабабли «айрим ҳисоблагичлар ортиқча киловатт ёзяпти» деган хабар мутлақо асоссиз.
Компания ижтимоий тармоқ эгалари ва маъмурларидан фуқароларни чалғитувчи, текширилмаган маълумотларни тарқатмасликни, истеъмолчилардан эса электр энергиясига оид ахборотни расмий манбалардан кузатишни сўради.
Мавзуга оид
13:24 / 03.11.2025
Тошкентда электр тўловлари бўйича 1 млрд сўмлик хатолик тузатилади
15:51 / 05.07.2025
Тошкентда электр узилишлари кўпайди. ҲЭТ буни “қишга тайёргарлик” билан изоҳлади
19:01 / 07.08.2024
Электр энергияси бўйича янги биллинг тизимини ишга тушириш нега кечикмоқда?
22:35 / 02.03.2020