Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон–Малайзия: автомобилсозликда ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди
10 ноябр куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Малайзиянинг миллий автомобилсозлик компанияси Proton Holdings вице-президенти Айнол Азмил бин Абу Бакар билан учрашиб, саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш ва янги иш ўринлари яратишга қаратилган қўшма лойиҳалар ҳамда шерикликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда автомобилсозлик йўналишида ҳамкорликнинг амалий йўналишларини кўриб чиқди. Хусусан:
- локаллаштириш даражасини ошириш ва маҳаллий қиймат улушини кенгайтириш;
- тармоқ учун зарур компонентлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
- кадрлар тайёрлаш, сервис ва дистрибуция тармоқларини ривожлантириш;
- ҳудудий кооперация орқали янги иш ўринлари яратиш бўйича таклифлар муҳокама этилди.
Маълумот учун, Proton Holdings — Малайзиянинг миллий автомобил бренди бўлиб, 1983 йилда ташкил этилган. Компаниянинг бош офиси Селангор штатида жойлашган.
Томонлар ўзаро манфаатли шерикликни босқичма-босқич кенгайтириш, потенциал инвестиция лойиҳаларини техник-иқтисодий жиҳатдан ўрганиш ва мувофиқлаштириш бўйича келишиб олди.
Мавзуга оид
20:37 / 11.03.2026
Президент ҳузурида лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди
20:39 / 10.03.2026
Қашқадарёда “Майданак” баланд тоғ туризм маркази ташкил этилади
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
14:46 / 05.03.2026