Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўрмонлар баланси: минтақалар мусобақасида кимлар пешқадам?
Бугунги кунда Ер қитъасидаги қуруқлик майдонининг 32 фоизини ўрмонлар қоплаган бўлиб, бу 4,1 миллиард гектарга тенг.
Дунёдаги энг йирик ўрмон массиви Россияда жойлашган: унинг майдони 833 миллион гектарни ташкил этади, бу Европа ўрмонлари умумий майдонининг тахминан 80 фоизига баробар. Кейин Бразилия ва Канада келади, лекин қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ўрмонларни кесиш Бразилияда сезиларли йўқотишларга олиб келган, гарчи сўнгги ўн йилликда бу суръатлар секинлашган бўлса-да.
Ушбу инфографикада БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маълумотлари асосида ҳар бир минтақанинг умумий ҳудудига нисбатан ўрмонлар улуши кўрсатилган. Жанубий Америка бу кўрсаткич бўйича дунёда биринчи ўринда: унинг ерларининг 49 фоизини ўрмонлар қоплайди.
Умуман олганда, минтақадаги ўрмонлар 849 миллион гектарни эгаллайди ва уларнинг асосий қисми Амазония тропик ўрмонларида жамланган. Шунга қарамай, 1985 йилдан буён бу ерда Франция ва Германия ҳудудларидек катта майдонга тенг ўрмон йўқотилган.
Европа иккинчи ўринда: ўрмонлар унинг ҳудудининг 47 фоизини қоплайди. Россиядан кейин энг катта ўрмон майдонларига Швеция (28 миллион гектар) ва Финландия (22 миллион гектар) эга.
Осиё барча минтақалар орасида ўрмонлар улуши энг кичик бўлса-да, Хитой бир неча ўн йиллар давомида ўрмон қопламини изчил ошириб келмоқда. Аниқроғи, мамлакат ҳудудининг ўрмонлар билан қопланган қисми 1990 йилдаги 17 фоиздан 2024 йилда 24 фоизгача ўсди ва бу Хитойни дунёдаги энг йирик ўрмон массивларига эга бешта мамлакат қаторига киритишга хизмат қилди.

Мавзуга оид
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
20:34 / 05.06.2026