Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метроси бир кунда ўртача 753 минг йўловчига хизмат кўрсатди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январ–сентябр ойларида метрополитен орқали жами 205,7 млн нафар йўловчи ташилди. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 млн нафарга ёки 7,5 фоизга кўп.
Қўмита қайд этганидек, жорий йилнинг тўққиз ойида метро хизматларидан фойдаланиш ҳажми ортиб борди. Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур даврда метрополитенда кунлик ўртача 753,5 минг нафар йўловчи ташилган (205,7 млн / 273 кун). Бу кўрсаткич шаҳар жамоат транспортига бўлган талаб барқарор ўсишда эканини англатади.
Мутасаддилар фикрича, йўловчи оқимининг кўпайиши инфратузилманинг янгиланиши, ҳаракат жадвали такомиллашуви ҳамда тўлов тизимларининг рақамлашуви билан изоҳланади.
Мавзуга оид
09:16 / 15.07.2026
Метронинг ерусти йўналишларида поездлар тезлиги пасайтирилди
10:19 / 14.07.2026
Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 25 фоизга ошди
17:51 / 13.07.2026
Ўзбекистонда газеталар сони 15 йилда уч баробар камайди
11:55 / 10.07.2026