Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 170-сонли янги автобус йўналиши ишга тушади
2025 йил 13 ноябрдан пойтахтда 170-сонли “Мусаффо маскан – Роҳат метроси” янги автобус йўналиши фаолият бошлайди. Йўналишга “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг “1-автобус саройи” филиали хизмат кўрсатади.
Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълумотига кўра, 2025 йил 13 ноябрдан 170-сонли “Мусаффо маскан – Роҳат метроси” автобус йўналиши йўлга қўйилади. Йўналиш Мусаффо маскан ва Сувсоз мавзеларини Роҳат метро бекати билан боғлайди.
Мазкур йўналишда дастлаб 3 та MAN A22 русумли автобуслар қатнайди. Йўналишга “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги “1-автобус саройи” филиали хизмат кўрсатади.

Янги йўналиш аҳолига массивлардан метро бекатигача қулай ва барқарор боғланиш тақдим этиши, кундалик қатнашни енгиллаштириши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
08:17 / 03.06.2026