Спорт | 23:03 / 27.11.2025
33900
1 дақиқада ўқилади

Португалия ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди

Финалда португалиялик футболчилар Австрияни кичик ҳисобда мағлуб этди. Учинчи ўрин Бразилияни пеналтилар сериясида енгган Италия ўсмирларига насиб қилди.

Фото: Getty images

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди.

27 ноябр куни финалда Португалия ва Австрия тўқнаш келди. 32-дақиқада Анисио Кабрал томонидан урилган гол португалияликларга ғалаба келтирди. Натижада Португалия тарихда биринчи марта ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлди.

Учинчи ўрин Бразилияни пеналтилар сериясида енгган Италия ўсмирларига насиб қилди. Бу ўйинда асосий вақтда ҳисоб очилмади.

Мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этиб, 1/8 финалда Италияга 2:3 ҳисобида ютқазган эди.

Ўсмирлар ўртасидаги ФИФА жаҳон чемпионати 1985 йилдан бери ўтказилади. Мусобақада Нигерия энг кўп – 5 марта ғолиб бўлган. Шунингдек, Бразилия 4 марта, Гана ва Мексика 2 мартадан, Германия, Франция, СССР, Саудия Арабистони, Швейцария ва Англия 1 мартадан чемпион бўлган.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид