Ўзбекистон | 15:59
9007
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 8 декабрдан ҳаво совиши кутилмоқда

Мамлакат бўйлаб ёмғир ёғади, марказий ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечалари −2…−5 даражагача, кундузи +3…+6 даражагача пасаяди.

Фото: Kun.uz

Жорий йилнинг 8–10 декабр кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев ўз саҳифасида хабар берди.

8–9 декабр кунлари Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 8–10 декабрда ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.

9–10 декабрда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15–18 метр/сониягача, айрим жойларда баъзида 20–22 метр/сониягача кучаяди.

10 декабрга келиб, марказий ҳудудларда ҳарорат аста-секин, кечалари –2...–5 даражагача, кундуз кунлари –3...–6 даражагача, шимолда кечалари –7...–10 даражагача, кундуз кунлари 0...–3 даражагача пасайиши кутилмоқда.

«Ўзгидромет» 6–9 декабр кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфидан ҳам огоҳлантирди.

Жумладан:

  • Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларида (Чотқол тизмасининг тоғлари);
  • Наманган вилояти Поп туманида.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид