Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вилнюсда ОАВ эркинлиги бўйича сўнгги йиллардаги энг йирик намойиш бўлиб ўтди
Литва пойтахти Вилнюсда минглаб одамлар LRT давлат телерадиокомпанияси фаолиятига оид қонунга таклиф этилган ўзгаришларга қарши намойишга чиқди. Намойишчилар ҳукумат коалициясининг ташаббусида ОАВ эркинлигига таҳдид кўрмоқда. Полиция маълумотларига кўра, сешанба, 9 декабр куни Вилнюсдаги парламент (Сейм) биноси олдида тахминан 10 мингга яқин киши тўпланди.
Фото: AP
Норозилик акцияси, жумладан, телерадиокомпания бош директорини ишдан озод этиш тартибини соддалаштиришни кўзда тутувчи ўзгаришларга қарши йўналтирилган эди. Намойишни ташкил этувчиларга кўра, таклиф этилаётган тузатишлар конституцияга зид, Европа ҳуқуқи меъёрларига тўғри келмайди ва LRT яратаётган контентга сиёсий аралашув учун замин яратади.
Ҳукумат коалициясидаги «Заря Немана», «Литва деҳқонлар ва яшиллар иттифоқи» ҳамда «Христиан оилалар иттифоқи» партиялари томонидан ишлаб чиқилган ва ноябр ойи охирида Сейм томонидан биринчи ўқишда маъқулланган қонун лойиҳасига кўра, LRT кенгаши энди бош директорни олдингидай учдан икки қисми эмас, оддий кўпчилик овоз билан ишдан олиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, уни вазифасидан четлатишни «жамоат манфаати» билан асослаш талаби ҳам бекор қилинади.
Бундан ташқари, ҳукумат коалицияси депутатлари деярли бир овоздан 2026–2028 йиллар даврида LRT бюджети миқдорини «музлатиб қўйиш» (оширмаслик) учун ҳам овоз берди.
Медиакомпания ходимлари, шунингдек Европа Кенгаши, Европа телерадиодастурлар иттифоқи (EBU) ва турли журналистлар касаба уюшмалари огоҳлантиришича, ушбу ўзгаришлар Литва жамоат телерадиотармоғининг мустақиллигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Мавзуга оид
13:03 / 05.02.2026
Литва ХЖСдан Украина энергетикасига РФ зарбалари бўйича тергов ўтказишни сўрамоқда
00:25 / 26.01.2026
Эрондаги норозилик намойишлар вақтида 30 минг киши ҳалок бўлган – ОАВ
15:17 / 19.01.2026
Эрон ҳокимияти намойишлар вақтида 5000 киши ҳалок бўлганини маълум қилди
09:45 / 17.01.2026