Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президентнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг доимий бетарафлиги 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ва 2025 йил «Халқаро тинчлик ва ишонч йили» деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этди ва Тошкентга қайтди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ашхобод шаҳрига амалий ташрифи якунланди.
Давлат раҳбари Туркманистоннинг доимий бетарафлигининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ва 2025 йил «Халқаро тинчлик ва ишонч йили» деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этди ҳамда нутқ сўзлади.
Ўзбекистон президенти туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва президент Сердар Бердимуҳамедов билан музокаралар ўтказди.
Делегациялар раҳбарлари ташриф доирасида Ашхободдаги янгиланган Бетарафлик мажмуасига ҳам ташриф буюрдилар.
Тадбирлар якунлангач, Шавкат Мирзиёевни Ашхобод халқаро аэропортида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Хожамират Гелдимирадов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
11:45 / 24.02.2026