Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоиз қисми қоплаб берилади
2026 йил 1 январдан бошлаб камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари олий таълим ташкилотларида бакалавриат босқичида ўқиса, уларнинг йиллик контракт тўловининг 30 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади. Бироқ компенсация миқдори БҲМнинг 15 бараваридан ошмайдиган қисми доирасида амал қилади.
Қонунчиликка кўра, ушбу қўллаб-қувватлаш чораси тиббиёт ва фармацевтика соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилган ходимларни рағбатлантириш, шунингдек, уларнинг фарзандларини олий таълим билан қамраб олиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
Компенсация миқдори: бакалавриат йўналиши бўйича йиллик контракт суммасининг 30 фоизи.
Чеклов: қоплаб бериладиган сумма БҲМнинг 15 бараваридан ошмайди (контракт қанча катта бўлишидан қатъи назар, компенсация ушбу лимитдан юқори бўлмайди).
Кимлар фойдаланиши мумкин: тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фарзандлари, ходимнинг иш стажи камида 15 йил бўлиши шарт, имтиёз олий таълим ташкилотларининг бакалавриат дастурларида ўқийдиганларга татбиқ этилади.
Норма 2026 йил 1 январдан кучга киради ва шу санадан бошлаб белгиланган тартибда қўлланади.
Мавзуга оид
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
17:44 / 25.05.2026
Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати узайтирилди
09:22 / 15.05.2026
Педагоглар фарзандлари учун контрактга 30 фоизлик чегирма берилиши мумкин
08:51 / 07.03.2026