Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айдар–Арнасойда табиатга салкам 400 млн сўм зарар етказган фуқаролар ушланди
Қўриқлаш департаменти ходимлари Айдар–Арнасой кўллар тизимида ўтказган рейд тадбирларида ноқонуний балиқ овлаш билан боғлиқ икки ҳолатни фош қилди. Жами 344 дона балиқ маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган, табиатга етказилган тахминий зарар 387 млн сўм деб баҳоланмоқда.
Фото: ИИВ
Жорий йилнинг 2 январ куни ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг Айдар–Арнасой кўллар тизимини муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари кўлнинг назорат ҳудудида тунги вақтда ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли транспорт воситасини тўхтатиб кўздан кечирган. Текширув давомида автомобил юкхонасидан кўлдан ноқонуний равишда тутилган жами 344 дона 4 хил турдаги балиқ маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Шу куни бошқарма ходимлари томонидан кўл ҳудудида қайиқ ва тўр ёрдамида балиқ маҳсулотларини ноқонуний равишда овлаётган 2 нафар фуқаро ҳам қўлга олинган. Дастлабки ўрганишлар жараёнида уларнинг олдида 40 дона судак туридаги балиқ маҳсулоти борлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун суд органларига юбориш чоралари кўрилмоқда. Маълумот учун, овланган балиқ маҳсулотлари ҳудудга хизмат кўрсатувчи МЧЖга топширилган.
Ноқонуний балиқ овлаш натижасида табиатга келтирилган тахминий зарар 387 млн сўмни ташкил қилади.
Мавзуга оид
18:30 / 08.01.2026
Сурхондарёда қўйларига ҳужум қилган бўрини ўлдирган шахс жаримага тортилди
10:30 / 08.01.2026
Экология қўмитаси: ҳаво ифлосланишини ноқулай метеошароит кучайтирмоқда
21:32 / 06.01.2026
«Қиёмат куни» музлигининг ҳаракати тезлашгани қайд этилди
13:09 / 05.01.2026