Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳокимият тақсимоти: федератив ва унитар давлатлар инфографикаси
Дунё бўйлаб мамлакатлар давлат тузилиши шаклига кўра икки гуруҳга бўлинади. Инфографикада қайси давлатлар унитар, қайсилари федератив ҳисобланиши яққол кўрсатилган.
Унитар давлатларни федератив давлатлардан ажратиб турадиган асосий белги — ягона ва бўлинмас ҳудуд. Бундай давлатларнинг ҳудудий бирликлари (вилоят, провинция ва ҳ.к.) суверенитетга эга бўлмайди ва марказий ҳокимиятга бўйсунади.
Федератив давлатлар эса нисбатан мустақил бўлган ҳудудий бирликлардан ташкил топади. Улар тўлиқ мустақилликка эга бўлмаса-да, ўз ҳокимият аппарати мавжуд бўлади. Федерал ва ҳудудий (минтақавий) ҳокимият ўртасида ваколатлар аниқ тақсимланган. Солиқ тизими ҳам федерал ва минтақавий даражаларга бўлинади.
Харитадан кўриниб турибдики, дунё бўйлаб унитар давлатлар устунлик қилади. Федератив давлатлар ичида эса қуйидагиларни алоҳида ажратиш мумкин: Россия, АҚШ, Германия, Канада, Бразилия, Ҳиндистон, Австралия ва Швейцария.
Федератив давлатлар миллий, ҳудудий ва миллий-ҳудудий турларга бўлинади. Охирги турга Россия ва Швейцария киради.
Швейцариянинг расмий номи Швейцария Конфедерацияси бўлса-да, XIX аср ўрталарида у федератив давлатга айланган. 1848 йилда мамлакат суверен давлатлар иттифоқи бўлишдан тўхтаб, ягона федератив давлатга айланди. Шу билан бирга, мамлакатда кантонларнинг кучли мустақиллиги сақланиб қолган.
Кўп давлатлар унитар деб ҳисобланса-да, улар ичида айрим автоном ҳудудлар мавжуд бўлиши мумкин. Масалан, Испания таркибида 17 та автоном жамоа ва 2 та автоном шаҳар бор. Улар ўз ҳокимияти ва бюджетига эга. Бу Испанияни федератив давлатга яқинлаштиради, аммо конституцияга кўра у унитар давлат ҳисобланади — яъни регионлар ваколатини айнан марказ белгилайди. Бундан ташқари, турли автоном ҳудудлар турлича ҳуқуқларга эга.
Мавзуга оид
07:20 / 07.01.2026
Харитадаги “эгизаклар”: шаклига кўра ўхшаш давлатлар
07:30 / 06.10.2025
Барча давлатларнинг ҳудудлари битта диаграммада солиштирилди
08:52 / 01.03.2025
Диний ташкилотлар ва давлат органлари ўзаро бир-бирининг фаолиятига аралашмайди
14:12 / 18.02.2025