Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида BYD ҳайдовчиси қизил чироқда ўтиб, 2 та автомобил билан тўқнашди
2026 йил 7 январ куни Сергели туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида BYD автомашинаси Nexia-3 билан тўқнашиб, кейин тўхтаб турган Cobalt’га урилиб кетган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Жорий йилнинг 7 январ куни соат 16:50 ларда Сергели тумани Қипчоқ кўчасида (Хонободтепа кўчаси томондан) BYD русумли автомашина ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланиб ўтиб, 2-даражали йўлдан орқага қайрилаётган Nexia-3 билан тўқнашган.
Шундан сўнг BYD автомашинаси тўхтаб турган Cobalt автомашинасига ҳам келиб урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Тўқнашувдан кейин BYD ҳайдовчиси саросимага тушиб, бироз ҳаракатланиб кетган ва тўхтаган. Қайд этилишича, у ЙТҲ жойини ташлаб кетмаган.
Маълумотда BYD ҳайдовчиси ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган, шунингдек, автомашина бошқариш кўникмаси йўқ шахс экани айтилган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралди.
Мавзуга оид
18:45 / 12.06.2026
Кундалик саёҳат учун энг яхши автомобил номи эълон қилинди
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
09:45 / 10.06.2026