Ўзбекистон | 09:41
1086
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳар 10 та корхонанинг қарийб 8 таси МЧЖ

2026 йил 1 январ ҳолатига республикада 407,9 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда. Уларнинг 78,7 фоизи, яъни 320,9 мингтаси масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) ҳиссасига тўғри келади.

Миллий статистика қўмитаси келтирган кўрсаткичларга кўра, Ўзбекистондаги тижорат ташкилотларининг асосий қисми МЧЖ шаклида рўйхатдан ўтган. Бу эса амалда ҳар 10 та корхонанинг қарийб 8 таси МЧЖ эканини англатади.

Қайд этилишича, 2026 йил 1 январ ҳолатига 407,9 мингта тижорат ташкилоти орасида ташкилий-ҳуқуқий шакллар кесимида тақсимот қуйидагича:

  • масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) — 320 870 та (78,7 фоиз);
  • хусусий корхоналар — 46 866 та (11,5 фоиз);
  • оилавий корхоналар — 36 158 та (8,8 фоиз);
  • акциядорлик жамиятлари — 636 та (0,2 фоиз);
  • бошқа шакллар — 3 320 та (0,8 фоиз).

Маълумотларга кўра, МЧЖдан кейинги йирик улуш хусусий корхоналар (11,5 фоиз) ва оилавий корхоналар (8,8 фоиз) ҳиссасига тўғри келади. Акциядорлик жамиятлари эса умумий корхоналар сонида нисбатан кам улушни ташкил этган.

Шу тариқа, республикада тижорат субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий таркибида МЧЖ шакли устун экани расмий статистикада яна бир бор акс этмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид