Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳақиқий қиш ҳавоси
Январ ойининг учунчи ўн кунлиги совуқроқ ва намгарчиликларга бой ўтиши кутилмоқда. 22 январ куни навбатдаги қорларнинг гувоҳи бўламиз. Андижон ва Наманганда ҳам ерларни оқартирувчи қор ёғиши кутилмоқда.
Сибир антициклонининг бир чеккаси январнинг учинчи ўн кунлиги учун минтақа об-ҳавосини белгилаб, бу каби позицияда шаклланган атмосфера жараёни Ўзбекистон учун январнинг учинчи декадаси бироз совуқ ва намгарчил ўтишини таъминлайди.
Январнинг учинчи ўн кунлигида катта қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ҳақиқий қишки тиним даврига киради. Кўплаб ҳудудларда суткалик ҳаво ҳарорати нол даражадан пасайиши кўп кузатилади. Тунги муддатларда айрим даврларда ҳарорат минимуми -10 даража совуқдан ҳам пастлайди.
Январнинг учинчи декадасида иккита нам ҳаво оқими минтақага кириб келиши мумкин. Биринчи намлик 21-22 январ кунлари, иккинчи намлик 26-27 январ саналирига тўғри келиши мумкин. Ушбу кунларда ҳудудларда кўпроқ қор ҳодисаси кузатилади. Асосий қорлар 22 январ куни кузитилиши ойдинлашмоқда
Мавзуга оид
12:24 / 12.01.2026
Январ охирида совуқ кунлар бўладими?
08:54 / 09.01.2026
Ноқулай об-ҳаво сабаб бир қатор рейслар муқобил аэропортларга йўналтирилди
10:30 / 08.01.2026
Экология қўмитаси: ҳаво ифлосланишини ноқулай метеошароит кучайтирмоқда
09:31 / 08.01.2026