Ўзбекистон | 15:15
582
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ipoteka bank OTP Group FCI халқаро факторинг ташкилоти аъзосига айланди

Ipoteka bank OTP Group 90 дан ортиқ мамлакатда 400 дан зиёд иштирокчини бирлаштирган халқаро факторинг ташкилотлари ва молия институтлари тузилмаси — Factors Chain International (FCI) аъзолигига қабул қилинди.

Фото: Ipoteka bank

Ipoteka bank OTP Group FCI тармоғига қўшилган Ўзбекистондаги биринчи банклардан ҳисобланади. Бу банкнинг мамлакатда халқаро факторинг ва савдо-молиялаштириш соҳасини ривожлантиришдаги етакчи мавқейини яққол намоён этади.

FCI аъзолиги банкка ташқи савдо операцияларини қўллаб-қувватлаш, хорижий молия институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, шунингдек халқаро факторинг стандартлари ва механизмларидан фойдаланиш имкониятларини яратади.

Корпоратив мижозлар учун бу замонавий молиявий ечимлар спектрининг кенгайишини, жумладан факторинг воситаларидан фойдаланган ҳолда экспорт шартномаларини молиялаштириш имкониятини англатади. Ўз навбатида, бу товар айланмасининг ошиши ва бизнес фаолиятининг ривожланишига хизмат қилади.

Маълумот учун:

Factors Chain International (FCI) — факторинг бозори иштирокчиларини бирлаштирувчи ҳамда шериклик тармоғи ва ягона ёндашувлар орқали трансчегаравий факторинг операцияларини ривожлантиришга кўмаклашувчи халқаро ташкилот.

Алоқа учун:

Ipoteka Bank OTP Group алоқа маркази — (78) 150 89 13

• Facebook facebook.com/ipotekabankofficial

• Instagram instagram.com/ipotekabank.uz/?hl=ru

• LinkedIn linkedin.com/company/ipotekabankofficial

• Telegram t.me/ipotekabankofficial

• YouTube https://www.youtube.com/@ipotekabankofficial

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид