Ўзбекистон | 15:00
852
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ipoteka bank OTP Group OneID тизимида рухсатномаларни текшириш зарурлиги ҳақида эслатди

OneID тизимида фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига киришни бошқариш имконияти жорий этилган. Ушбу функция орқали фойдаланувчилар шахсни тасдиқлаш ва банк хизматларини кўрсатиш учун қайси ташкилотларга маълумотларини беришга рухсат этилганини мустақил равишда назорат қилишлари мумкин.

Фото: Ipoteka bank

Ipoteka bank OTP Group маълум қилишича, OneID тизимида кириш рухсатномаси ўчирилган ҳолатда айрим операциялар кўпроқ вақт олиши ёки вақтинча мавжуд бўлмаслиги мумкин. Бу кредит расмийлаштириш, банк карталарини чиқариш, ҳисобварақлар ва омонатлар очиш, валюта айирбошлаш операциялари, шунингдек мижозни идентификация қилиш талаб этиладиган бошқа хизматларга таъсир қилиши мумкин.

Кечикишларнинг олдини олиш учун мижозларга олдиндан созламаларни текшириш тавсия этилади. Бунинг учун id.egov.uz сайтига кириб, ЭРИ (ЭЦП) ёки Mobile-ID орқали авторизациядан ўтиш, «Шахсий маълумотларни бошқариш» бўлимига ўтиш, рўйхатдан Ipoteka bank OTP Group’ни танлаб, маълумотларни олиш ва қайта ишлаш учун рухсатни ёқиш зарур.

Шунингдек, OneID мобил иловаси орқали тезкор усул ҳам мавжуд. Авторизациядан сўнг фойдаланувчи компьютер экранидаги QR-кодни сканерлаб, керакли бўлимни автоматик тарзда очиши мумкин.

Банкда таъкидлашларича, рухсатномаларни бошқариш функцияси киберхавфсизлик чораларини кучайтириш доирасида жорий этилган. Очиқ кириш рақамли сервисларнинг тўғри ишлашини таъминлайди, бироқ шахсий маълумотлар устидан тўлиқ назорат фойдаланувчининг ўзида қолади. Ipoteka bank OTP Group мижозлар банк хизматларидан қулай, хавфсиз ва ортиқча кечикишларсиз фойдаланишлари учун доимо яқин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид