Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшаш жойи бўйича маълумотни тузатиш хизмати йўлга қўйилди
Ҳукумат қарори билан фуқароларнинг яшаш жойи манзили ҳамда мулкдорнинг кўчмас мулкида рўйхатда турган шахслар ҳақидаги маълумотлардаги хатоларни тузатиш (таҳрирлаш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди.
Ҳукуматнинг 2026 йил 30 январдаги 38-сон қарори билан “Ўзбекистон фуқароларининг яшаш жойи манзилини ҳамда уларга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламентга кўра, давлат хизмати қуйидаги ҳолатларда кўрсатилади:
- фуқаро мурожаати асосида яшаш жойи манзили тўғрисида тизимдаги нотўғри маълумотни таҳрирлаш ва таҳрирланган қайд варағини бериш;
- мулкдор мурожаати асосида унинг кўчмас мулкида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахс(лар) ҳақидаги нотўғри маълумотни таҳрирлаш ва манзил бўйича рўйхатдан ўтганлар ҳақида таҳрирланган маълумотнома бериш.
Мазкур хизматни кўрсатиш бўйича ваколатли орган сифатида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари белгиланган.
Қандай мурожаат қилиш мумкин:
- ваколатли органга ёки Давлат хизматлари марказига шахсан мурожаат қилиш;
- ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш.
Ваколатли органга келиб тушган сўровнома 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилиши белгиланган.
Сўровномада кўрсатилган маълумотлар ўрганилгандан сўнг, таҳрирланган маълумот тизим орқали QR-код қўйган ҳолда тасдиқланади ва шу куннинг ўзида ариза берувчига хабарнома юборилиши қайд этилган.
Мавзуга оид
13:53 / 11.07.2025
Фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
08:17 / 02.02.2021
Доимий яшаш ва вақтинча бўлиш жойлари бўйича рўйхатга олишга доир ўзгартиришлар киритилди
08:38 / 17.11.2020