Жамият | 15:40
907
1 дақиқада ўқилади

40 ёшдан кейин ота бўлганлар улуши 7 фоиз — статистика

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилган. Шулардан 7,2 фоизи 40 ёш ва ундан катта оталар ҳиссасига тўғри келган.

Қўмита келтирган маълумотларга кўра, 2025 йилда:

  • 25 ёшгача бўлган оталар — 97 917 нафар (11,1 фоиз);
  • 25–39 ёшдагилар — 718 798 нафар (81,7 фоиз);
  • 40 ёш ва ундан катталар — 62 884 нафар (7,2 фоиз).

Демак, ҳар 100 та туғилишнинг қарийб 7 тасида ота 40 ёшдан катта бўлган.

Шу билан бирга, оналар ёши кесимида 40 ёш ва ундан катталар улуши анча паст — 1,4 фоизни ташкил этган (12 454 нафар).

Маълумотлар туғилишлар асосан 25–39 ёшли ота-оналар ҳиссасига тўғри келаётганини кўрсатади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид