Жаҳон | 21:21 / 08.02.2026
2175
1 дақиқада ўқилади

Францияда ORION 2026 ҳарбий машғулотлари бошланди

Машғулотларда 12 минг нафардан ортиқ ҳарбийлар қатнашади. Уларнинг учдан бир қисмини Парижга иттифоқчи давлатлар ҳарбийлари ташкил этади.

Фото: REUTERS

Франция ва унинг иттифоқчилари ORION 2026 ҳарбий машғулотларининг фаол босқичини бошлади, деб хабар берди Parisien.

Нашр маълумотига кўра, машғулотларда 12 минг нафардан ортиқ ҳарбийлар қатнашади. Қайд этилишича, уларнинг учдан бир қисмини Парижга иттифоқчи давлатлар ҳарбийлари ташкил этади.

Улар 8 февралдан 30 апрелгача босқичма-босқич Франция ҳудудида жойлаштирилади.

Машғулотларга 140 та самолёт ва вертолёт, 1,2 мингдан ортиқ дронлар, 2150та ҳарбий техника, жумладан, зирҳли транспортёрлар ва танклар ҳамда «Шарл де Голл» авиаташувчиси жалб этилади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид