Ўзбекистон | 15:27
4821
1 дақиқада ўқилади

Тошкент–Душанбе йўналишида илк давлат автобуси қатнови йўлга қўйилди

Тошкент–Душанбе халқаро йўналишида илк давлат автобуси рейси амалга оширилди. Янги қатнов йўловчиларга қулайлик, хавфсизлик ва тўлиқ қонуний халқаро ташув хизматини таклиф этмоқда.

Фото: "Тошкент" автовокзал

Маълум қилинишича, рейс ётоқли автобусда ташкил этилган бўлиб, сафар вақти ўртача 15–17 соатни ташкил қилади. Йўналиш Тошкент – Сариосиё – Душанбе марказий вокзали орқали ҳаракатланади.

Шунингдек, ушбу йўналиш халқаро бўлгани сабаб чегарадан ўтилади ва ҳар бир йўловчи учун хорижга чиқиш паспорти талаб этилади.

Ҳозирча рейслар жадвали қуйидагича:

Тошкентдан ҳаракат: сешанба ва жума;
Душанбедан қайтиш: чоршанба ва шанба, соат 13:00.

Йўловчиларга йўл қоидаларига амал қилиш ва сафар ҳужжатларини олдиндан тайёрлаб қўйиш тавсия этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров