Жаҳон | 13:44 / 02.03.2026
6339
1 дақиқада ўқилади

Москвада бизнесмен Умар Жаброилов вафот этди

Москвада Чеченистондан Федерация кенгашининг собиқ аъзоси Умар Жаброиловнинг жасади Тверская кўчасидаги меҳмонхонадан топилгани ҳақида Telegram-каналлар хабар берди. Унинг ўз жонига қасд қилгани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ТАСС агентлигига тасдиқлаган.

Фото: РИА Новости

ОАВ маълумотларига кўра, Москвада бизнесмен, Чеченистондан Федерация кенгашининг собиқ аъзоси Умар Жаброилов ўз жонига қасд қилган. Собиқ сенаторнинг ўз жонига қасд қилгани ҳақида 2 март, душанба куни Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манба ва Жаброиловнинг собиқ адвокатига таяниб хабар берди.

Mash Telegram-каналининг ёзишича, собиқ сенаторнинг жасади Тверская кўчасидаги меҳмонхонадан топилган, унинг ёнида тўппонча бўлган. Шунингдек, Жаброиловнинг ўз жонига қасд қилгани ҳақида Baza ва РБК ҳам ўз манбаларига таяниб хабар қилган.

Mash маълумотига кўра, Умар Жаброилов 2020 йилда ҳам ўз жонига қасд қилишга уринган. У 2004–2009 йилларда Чеченистондан Россия Федерация кенгашида вакиллик қилган ҳамда халқаро ишлар қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид