Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим талаба-қизларнинг контракт пули давлат томонидан қоплаб берилади
Янги ўқув йилидан бошлаб эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки баробар оширилиб, 4 мингтага етказилади. Шунингдек, айрим талаба-қизларнинг контракт пули ҳам давлат томонидан тўлаб берилади.
Янги ўқув йилидан бошлаб эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун ажратиладиган давлат гранти квотаси икки баробар оширилиб, 4 мингтага етказилиши белгиланди.
Шу билан бирга, дунёдаги топ-300 таликдаги олийгоҳлар билан қўшма таълим дастурлари асосида магистратура босқичида таҳсил олаётган талаба-қизларнинг контракт тўловлари ҳам давлат томонидан қоплаб берилади.
Хотин-қизларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида эса ҳар йили камида 10 та йўналиш бўйича стартап танловлари ўтказилади. Ҳар бир йўналиш ғолибига Инновация жамғармасидан 500 миллион сўмгача грант ажратилади.
Шунингдек, мактабнинг 11-синфини битириб, давлат техникумларига ўқишга кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилади.
Мавзуга оид
17:44 / 25.05.2026
Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати узайтирилди
09:22 / 15.05.2026
Педагоглар фарзандлари учун контрактга 30 фоизлик чегирма берилиши мумкин
08:45 / 27.01.2026
1 февралдан камбағал оилалар талабаларига контракт учун давлат ёрдами берилади
19:58 / 30.12.2025