Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШнинг F-35 қирувчиси нишонга олинганини маълум қилди
Эрон давлат оммавий ахборот воситалари Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК)га таяниб хабар беришича, АҚШнинг F-35 қирувчиси Ислом Республикасининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан шикастланган. АҚШ Марказий қўмондонлиги самолёт фавқулодда қўнганини тасдиқлади. Учувчи жабрланмаган.
Фото: US Air Force
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли F-35 қирувчиси Эрон ҳаво мудофааси томонидан нишонга олингани ҳақида маҳаллий давлат ОАВ 19 март, пайшанба куни Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК)га таяниб хабар берди. АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) вакили Тим Хокинс самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширганини тасдиқлади.
“Борт хавфсиз қўнди, учувчининг аҳволи барқарор”, — деди у. Бу баёнотни CNN телеканали икки манбага таяниб биринчи бўлиб хабар қилган. Хокинснинг аниқлик киритишича, қирувчи Эрон осмонидаги миссияни бажариб бўлганидан кейин қўнишни амалга оширган, аммо бунга нима сабаб бўлганини очиқламаган.
Март ойи бошида Кувайт осмонида бир неча Америка қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Америка ҳарбийлари учта F-15E самолёти мамлакат ҳаво мудофааси томонидан янглиш равишда уриб туширилганини маълум қилди. CENTCOM ўша куни барча олти нафар экипаж аъзоси муваффақиятли катапулта қилгани ва ҳодисадан кейин аҳволи барқарор эканини қўшимча қилди. Шунингдек, ҳодиса сабаблари ҳали ўрганилаётганини ва “қўшимча маълумот пайдо бўлиши билан” эълон қилинишига ваъда берди.
Кейинроқ The Washington Post (WSJ) газетаси ҳодиса бўйича дастлабки ҳисоботлар билан таниш манбаларга таяниб, АҚШнинг F-15E самолётини Кувайт қирувчиси уриб туширган бўлиши мумкинлигини ёзди.
Мавзуга оид
11:07
Учувчисиз қурилмалар тайёрлашда илгарилаб кетган форслар – АҚШ Эроннинг дрон ташувчи кемасини йўқ қилдими?
10:33
Трамп: Яқин Шарққа қўшин юборишни режалаштирмаяпман
10:31
Зеленский АҚШ билан навбатдаги музокаралар босқичини эълон қилди
08:17