Иқтисодиёт | 11:32
703
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон экспорти 35 йилда қарийб 19 баробарга ошди

Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми сўнгги 35 йил давомида сезиларли ўсишни намоён этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда мамлакат экспорти 33,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.

Фото: Kun.uz 

Бу кўрсаткич 1991 йилга нисбатан қарийб 32 миллиард долларга ёки 18,8 баробарга ошганини кўрсатади. Хусусан, 1991 йилда экспорт ҳажми 1,8 миллиард доллар бўлган бўлса, кейинги йилларда босқичма-босқич ўсиш қайд этилган.

Жумладан, 2010 йилда экспорт 13 миллиард долларга етган, 2020 йилда 15,1 миллиард долларни ташкил этган. Кейинги йилларда ўсиш суръати янада жадаллашиб, 2023 йилда 24,9 миллиард, 2024 йилда 27,3 миллиард ва 2025 йилда 33,8 миллиард долларга етган.

Экспорт ҳажмининг ортиши мамлакат иқтисодиётидаги ислоҳотлар, ишлаб чиқариш ҳажмининг кенгайиши ҳамда ташқи савдо алоқаларининг фаоллашгани билан боғлиқ.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид