Жаҳон | 22:42 / 28.03.2026
2535
1 дақиқада ўқилади

Эрон Дубайдаги “Украина омбори”га зарба берганини маълум қилди

Теҳрон БААдаги Украина дронга қарши тизимлар омбори йўқ қилингани, омборда 21 нафар украиналик мутахассис бўлганини билдирди. Киев бу хабарни рад этди.

Фото: AP (архив фото)

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Дубайдаги Украина дронга қарши тизимлар омбори йўқ қилинганини эълон қилди. Бу ҳақда IRIB хабар бермоқда.

«Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аэрокосмик ва ҳарбий-денгизкучларининг ҳамкорликдаги операцияси давомида Америка армиясига ёрдам кўрсатиш мақсадида Дубайда жойлашган Украина дронга қарши тизимлар омбори йўқ қилинди, у ерда 21 нафар украиналик бўлган», — дейилади хабарда.

Тахмин қилинишича, украиналик мутахассислар ҳалок бўлган.

Украина ТИВ бу баёнотни рад этди.

«Бу ёлғон», — деди вазирлик вакили Георгий Тихий.

Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский дронларга қарши курашиш бўйича 201 нафар украиналик мутахассис Форс кўрфази мамлакатларига юборилгани ҳақида айтганди. 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид