Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тоттенхэм» Игор Тудорнинг истеъфосини эълон қилди
Игор Тудор «Тоттенхэм»га 14 феврал куни мураббий этиб тайинланганди ва жамоани 44 кун бошқарди. Ўтган давр давомида жамоа еттита учрашув ўтказиб, бир ғалабага эришди, бир марта дуранг ўйнади ва беш марта мағлубиятга учради.
Фото: AP
Хорватиялик мутахассис Игор Тудор «Тоттенхэм» жамоаси бош мураббийлигидан кетди. Клуб матбуот хизматининг билдиришича, томонларнинг ўзаро келишуви асосида шартнома бекор қилинган.
«Тудор клубни тарк этиши борасида ўзаро келишувга эришилди. Игорга охирги олти ҳафта давомидаги иши учун миннатдорлик билдирамиз. Янги мураббий ҳақидаги маълумот кейинроқ эълон қилинади»,— дейилади баёнотда.
Лондон клуби Тудор етакчилиги остидаги сўнгги баҳсни 22 март куни ўтказиб, «Ноттингем»дан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Ўйиндан сўнг мураббий отасининг вафоти сабабли матбуот анжуманида қатнашмади.
Игор Тудор «Тоттенхэм»га 14 феврал куни мураббий этиб тайинланганди ва жамоани 44 кун бошқарди. Ўтган давр давомида жамоа еттита учрашув ўтказиб, бир ғалабага эришди, бир марта дуранг ўйнади ва беш марта мағлубиятга учради.
«Тоттенхэм» Англия чемпионати мусобақа жадвалида 31 ўйиндан сўнг 30 очко жамғариб 17-ўринда бормоқда.