Спорт | 20:06 / 08.05.2016
5669
2 дақиқада ўқилади

Англия чемпионати, 37-тур: "Тоттенхэм" ўз майдонида "Саутгемптон"га ютқазди

Англия чемпионатининг 37-турида "Тоттенхэм" клуби "Саутгемптон"ни қабул қилди. Учрашув лондонликларнинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

Учрашувдаги 1-голни 16-дақиқада мезбонлар футболчиси Сон Хюнь Мин киритди. Шундан 15 дақиқа ўтиб меҳмон жамоа футболчиси Стивен Дэвис ҳисобни тенглаштирди ва 72-дақиқада яна битта гол уриб, якуний ҳисобни ўрнатди.

"Тоттенхэм" 70 очко билан 2-ўринда қолди. Агар "Арсенал" "Манчестер Сити"ни юта олса, очколар бўйича Маурисио Почеттинонинг жамоаси билан тенглашади. Бироқ "Тоттенхэм"да "Арсенал"га қараганда урилган ва ўтказиб юборилган тўпларнинг фарқи анча яхшироқ (+25 тага қарши +38 та). Очколар тенг бўлганда айнан шу кўрсаткич биринчи бўлиб ҳисобга олинади. 

"Авлиёлар" ғалаба эвазига 60 очко тўплаб, 6-ўринга кўтарилиб олдилар, бу эса уларга Европа лигаси саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини беради.  

Англия Премьер-лигаси. 37-тур
Тоттенхэм Хотспур – Саутгемптон – 1:2
Голлар:
Мин, 16 (1:0); Дэвис, 31 (1:1); Дэвис, 72 (1:2).

Мавзуга оид