Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрондаги энг катта кўприк АҚШ ва Исроил зарбаси оқибатида вайрон бўлди
Таъкидланишича, вайрон бўлган кўприк «Эрон муҳандислигининг дурдонаси» ва «Ислом Республикасининг фахрли рамзи» эди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Америка-Исроил кучлари Эрон пойтахти яқинидаги Караж ҳудудларига зарба берди, оқибатда Теҳрон ва Каражни боғловчи янги қурилаётган Б1 кўприги қисман вайрон бўлди.
«Ҳужумлардан бирида мамлакатдаги энг баланд кўприклардан бири бўлган Б1 кўпригига ҳужум қилинди. Маълумотларга кўра, ҳужумлар оқибатида бир неча киши жабрланган. Воқеа жойига қутқарув хизматлари етиб борган», дейилади Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, вайрон бўлган кўприк «Эрон муҳандислигининг дурдонаси» ва «Ислом Республикасининг фахрли рамзи» эди.

Fars агентлиги маълумотларига кўра, кўприкка бир сутка ичида икки марта ҳужум қилинган ва икки нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Янги ҳужум қутқарувчилар биринчи ҳужумдан жабрланганларга ёрдам кўрсатаётган пайтда содир бўлди.
Кўприкка уюштирилган ҳужумга жавобан Эрон Исроил ва Яқин Шарқнинг бошқа мамлакатларидаги кўприкларни «нишон» деб эълон қилди.

Караждаги Б1 кўприги - Караж - Теҳрон шимолий трассасида қурилиши давом этаётган йирик иншоот. Унинг баландлиги, Эрон маълумотларига кўра, тахминан 130-136 метр, умумий узунлиги бир километрдан ортиқ. Лойиҳа Теҳрон ва мамлакат ғарби ўртасидаги йўналишда юкламани енгиллаштиришга мўлжалланган янги автомагистралнинг бир қисми сифатида режалаштирилган.
Зарбани АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам тасдиқлади.
«Эрондаги энг катта кўприк қуламоқда ва ундан бошқа ҳеч қачон фойдаланилмайди - Тез орада янада кўпроқ янгиликлар бўлади!», деб ёзди у ижтимоий тармоқда.
Мавзуга оид
23:32 / 02.04.2026
АҚШ бош прокурори Пэм Бонди истеъфога чиқади
21:32 / 02.04.2026
АҚШда 51 йил аввалги қотиллик ДНК технологияси ёрдамида фош этилди
21:19 / 02.04.2026
Эрон ҳеч қачон тажовузкорлик йўлини танламаган – Пизишкиён америкаликларга мурожаат қилди
18:01 / 02.04.2026