Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Синдоров Накамура билан дуранг қайд этди ва чемпионликка яқинлашди
Энди ўзбекистонлик шахматчининг очколари сони 9 тага етди. Иккинчи ўриндаги Аниш Гири (6,5) бу турда ютқазса, Жавоҳир бугуннинг ўзида муддатидан олдин чемпион бўлади. Гири бугун ютқазмаган тақдирда ҳам кейинги турда Жавоҳир у билан ўзаро ўйинда дуранг қайд этиши муддатидан олдинги чемпионлик учун етарли бўлади.
Фото: Michal Walusza / FIDE
Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров 12 апрел куни Номзодлар турнирининг 12-турида америкалик гроссмейстер Ҳикару Накамурага қарши оқ доналарда ўйнаб, дуранг қайд этди.
Шахматчилар 33-юришдан кейиноқ тезкор дурангга келишишди.
🇺🇿 Javokhir Sindarov 0.5-0.5 Hikaru Nakamura 🇺🇸
— International Chess Federation (@FIDE_chess) April 12, 2026
♟️ Round 12, FIDE Candidates 2026#FIDECandidates #FIDE #Chess #Cyprus pic.twitter.com/G2Tk7bIaEF
Биринчи даврадаги ўзаро баҳсда ўзбекистонлик шахматчи эндшпилда ғалаба қозонганди.
Энди Синдоров 12 имкониятдан 9 очко жамғарган ҳолда пешқадамликни мустаҳкамлади.
Иккинчи ўринда келаётган нидерландиялик шахматчи Аниш Гири (6,5 очко) бу тур доирасида хитойлик Вей Ига ютқазадиган бўлса, Жавоҳир Синдоров бугуннинг ўзида муддатидан олдинги чемпионликни қўлга киритади.
Агар Гири бугун ютқазмаса, у ҳолда кейинги турда Синдоров у билан ўзаро баҳсда камида дуранг қайд этиш орқали барибир муддатидан олдинги чемпионлик масаласини ҳал қилиши мумкин.
Мавзуга оид
22:55 / 11.04.2026
Синдоров Каруана билан дуранг ўйнади. У 2 очколик фарқ билан пешқадамликда давом этмоқда
19:28 / 11.04.2026
«Синдоров-Карлсен баҳсини жон деб кўрган бўлардим» — Гарри Каспаров
11:44 / 10.04.2026
«Агар бу унвонга лойиқ бўлсанг, барибир уни оласан» – Синдоров пешқадамлиги ҳақида
21:51 / 09.04.2026