Кўчмас мулк | 12:47
3322
2 дақиқада ўқилади

​​​​​​​Солиқдан энг кўп қарзи бор қурилиш компаниялари маълум қилинди

Солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори қурилиш компанияларининг умумий қарзи 3,2 трлн сўмга етди. Шундан 1,3 трлн сўми 10 та компания ҳисобига тўғри келади.

Фото: Kun.uz

2026 йил 1 апрел ҳолатига солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори қурилиш корхоналари сони 1944 тани ташкил этяпти, дея хабар берди Солиқ қўмитаси.

Уларнинг умумий қарздорлиги 3,2 трлн сўмга етган. Шундан 1,3 трлн сўми, яъни 40,4 фоиз солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади:

  • «New Building Trade Servis» МЧЖ – 362,7 млрд сўм;
  • «Ko’priqqurilish» АЖ – 303,5 млрд сўм;
  • «Aziya Invest Favorit» МЧЖ – 137 млрд сўм;
  • «Tash Building» МЧЖ– 119 млрд сўм;
  • «Tash Constructions House» МЧЖ– 101,4 млрд сўм;
  • «Yorqin Sadaf Fasli» МЧЖ – 96,2 млрд сўм;
  • «Tamirlash Qurish Servis» МЧЖ – 71,8 млрд сўм;
  • «Time Build» МЧЖ – 41,3 млрд сўм;
  • «Agro Asia Trade Servis» МЧЖ – 38,9 млрд сўм;
  • «Usta Obid Brend» МЧЖ – 36,9 млрд сўм.

Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичи Тошкент шаҳрида 975,7 млрд сўмни, Андижон вилоятида 714,5 млрд сўмни, Тошкент вилоятида 229,1 млрд сўмни ташкил этган.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид