Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой автосаноатида AI “инқилоби” бошланди
Хитойда автомобиль ишлаб чиқарувчилар сунъий интеллект (AI) технологияларини жорий этишни жадаллаштириб, машиналарни “ақлли қурилма”га айлантириш жараёнини бошлаб юборди. Бу жараён давлатнинг технологик стратегияси доирасида янада тезлашмоқда.
Фото: Reuters
Жаҳон автосаноатидаги энг муҳим тенденциялардан бири сифатида Хитойда сунъий интеллект асосидаги янги босқич бошлангани қайд этилмоқда. Мамлакатнинг етакчи автомобиль ишлаб чиқарувчилари ўз моделларига AI технологияларини кенг жорий этишга киришди.
Хусусан, янги автомобилларда овоз орқали бошқарув, ҳайдовчи ҳолатини кузатиш, ҳатто эмоционал реакцияларни аниқлаш каби функциялар пайдо бўлмоқда. Бу эса машиналарни оддий транспорт воситасидан кўра, “ақлли рақамли платформа”га айлантирмоқда.
Мутахассислар фикрича, Хитой ҳукумати томонидан илгари сурилган AI Plus стратегияси авто саноатга кучли туртки берган. Шу асосда Huawei, Xpeng каби компаниялар технологиялар интеграциясида етакчига айланмоқда.
Шу билан бирга, AI технологиялари автоном (self-driving) тизимларни янада такомиллаштиришга хизмат қилмоқда. Бу эса келажакда ҳайдовчисиз транспорт воситалари оммалашишига замин яратади.
Таҳлилчилар таъкидлашича, бу жараён нафақат Хитой, балки глобал автобозорда рақобатни кучайтириб, автомобиллар функционалини тубдан ўзгартириши мумкин.
Мавзуга оид
10:09 / 24.04.2026
Университетлар AI сабаб имтиҳон тизимини ўзгартирмоқда
11:01 / 04.04.2026
AI ва болалар: Хитой хавфли технологияларга чек қўймоқда
09:00 / 11.11.2025
NVIDIA билан ҳамкорликда ОТМ ва саноат учун AI инфратузилмаси йўлга қўйилади
20:08 / 28.10.2025