Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сангардак – табиат бағрида янгиланаётган сайёҳлик манзили
Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани — Ўзбекистоннинг энг бетакрор ва ҳали тўлиқ кашф этилмаган ҳудудларидан бири. Айнан шу ерда, Ҳисор тоғ тизмалари этагида жойлашган Сангардак қишлоғи бугун янги босқичга чиқмоқда.
Фото: Turonbank
Бу маскан узоқ йиллардан бери ўзининг мусаффо ҳавоси, баланд тоғлари ва машҳур шаршараси билан сайёҳларни жалб қилиб келган. Аммо бугунги Сангардак — бу шунчаки табиий гўзаллик эмас, балки замонавий туризм инфратузилмаси билан бойитилган янги маскандир.

Бу ерда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда “Туронбанк” АТБ томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, халқаро стандартлар асосида барпо этилган замонавий дор йўли (канат йўли) Сангардакнинг янги рамзига айланмоқда. Ушбу лойиҳа нафақат сайёҳларга тоғлар узра парвоз қилгандек ноёб ҳиссиёт бахш этади, балки ҳудуднинг туризм салоҳиятини кескин оширишга хизмат қилади. Чунки айнан шу дор йўли Сангардакнинг бетакрор шаршараларини яқиндан кўриб, унинг гўзаллигини ҳис қилиш имконини яратмоқда.

Дор йўли орқали юқорига кўтарилар экансиз, қуйида ёйилиб ётган яшил водийлар, шаршара томон оқаётган оқимлар ва осмон билан туташгандек туюлган тоғлар манзараси сизни бутунлай бошқа оламга олиб киради.

Сангардакнинг шаршараси эса бу масканнинг юрагидир. Унинг шовуллаган сувлари, атрофдаги қоялар ва ям-яшил табиат уйғунлиги инсонни ички сокинликка чорлайди. Бу ерга келган меҳмонлар нафақат дам олади, балки руҳий жиҳатдан янгиланади. Ҳудуддаги шаршаралар ҳақиқий табиат мўъжизасидир, маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, бу ерда кўплаб шаршаралар асосан апрел ойида пайдо бўлади, энг қизиғи уларнинг қачон пайдо бўлиб, қачон тўхташини ҳеч ким билмайди.

Бугунги Сангардакда инфратузилма жадал ривожланмоқда. Текис йўллар, шинам дам олиш масканлари, тамаддихоналарда тақдим этилаётган табиий маҳсулотлардан тайёрланган таомлар — буларнинг барчаси сайёҳлар учун қулайлик яратмоқда.

Ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари босқичма-босқич давом этмоқда. Янги хизматлар, дам олиш зоналари ва туристик объектлар Сангардакни нафақат ички, балки халқаро туризм бозорида ҳам рақобатбардош масканга айлантиришни мақсад қилган.
Сангардакка келиш, бу фақат саёҳат эмас. Бу ички хотиржамликни топиш, табиат билан уйғунликда бетакрор мўъжизаларни ҳис қилишдир.
Дам олишни режалаштиряпсизми? Унда манзил аниқ — Сангардак.
Реклама ҳуқуққи асосида