Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёда қайси автомобиль брендлари етакчилик қилмоқда?
Toyota’dan BYD’гача бўлган автомобиль брендлари дунё бўйлаб харидорлар ишончини сақлаб қолмоқда. Айни пайтда кўплаб давлатларда миллий ишлаб чиқарувчилар ҳам ички бозорда етакчиликни қўлдан бермаяпти.
Focus2Move таҳлилий компанияси маълумотлари асосида тайёрланган инфографикада 2025 йил якунлари бўйича 61 давлатда энг кўп сотилган автомобиль брендлари келтирилган. Аргентина, Япония ва Филиппин учун эса 2024 йил кўрсаткичлари ҳисобга олинган.
Таҳлилларга кўра, Toyota Шимолий Америка, Яқин Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиёда кучли устунликни сақлаб қолмоқда. Бироқ кўплаб давлатлар ҳали ҳам маҳаллий автомобиль брендларини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Бу эса қаерда глобал брендлар етакчи экани ва қаерда миллий ишонч ҳал қилувчи омил бўлиб қолаётганини кўрсатади.
Toyota дунёдаги глобал лидер мақомини мустаҳкам сақлаб, 25 та давлатда биринчи ўринни эгаллаган. Япония компанияси АҚШ, Япония, Саудия Арабистони ва Жанубий Африка каби турли бозорларда етакчилик қилмоқда.
Мутахассислар буни бренднинг ишончлилиги, ёнилғи тежамкорлиги, узоқ хизмат қилиши ва кенг дилерлик тармоғи билан изоҳламоқда.
Айниқса, Toyota’нинг ривожланаётган мамлакатлардаги устунлиги яққол кўринади. Жануби-Шарқий Осиё ва Яқин Шарқ давлатларида ушбу марка автомобиллари чидамлилиги ҳамда техник хизмат харажатларининг нисбатан пастлиги учун қадрланади.

Европада эса маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳануз кучли позицияга эга.
Volkswagen Германия, Австрия, Дания, Швейцария ва Буюк Британияда энг кўп сотилган бренд бўлиб қолмоқда. Компания Европа истеъмолчилари билан шаклланган узоқ йиллик алоқалар ва юқори танилувчанликдан фойда кўрмоқда.
Айрим давлатларда миллий танлов айниқса яққол намоён бўлади. Масалан, Францияда Renault, Италияда Fiat, Россияда Lada, Чехияда эса Škoda етакчиликни сақлаб турибди.
Халқаро рақобат кучайиб бораётганига қарамай, кўплаб мамлакатлар миллий автосаноатни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Хитойда электромобиллар оммалашуви ортидан BYD ички бозор етакчисига айланган. Ҳиндистонда эса арзон нарх ва кенг дилерлик тармоғи туфайли Maruti биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Вьетнамда VinFast миллий электромобиль саноатини ривожлантириш рамзи сифатида бозор етакчисига айланган. Шунингдек, Эронда Iran Khodro, Нигерияда эса Innoson ички бозорда кучли позицияни сақлаб қолмоқда.
Мутахассислар фикрича, давлат қўллаб-қувватлови ва истеъмолчилар ишончи маҳаллий брендларга глобал концернлар билан муваффақиятли рақобат қилиш имконини бермоқда.
Мавзуга оид
10:44 / 25.04.2026
Хитой автосаноатида AI “инқилоби” бошланди
11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди
14:57 / 01.05.2025
Германия автомобиль ишлаб чиқарувчилари Трампнинг тарифлари туфайли йўқотишларга дуч келмоқда
12:54 / 05.10.2024