Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Хориж фуқароларининг гидлик қилишига тақиқ қўямиз” – Туризм қўмитаси
Маълум бўлишича, хорижий давлат фуқароларининг Ўзбекистонга келиб, гидлик фаолиятини амалга ошириши энди қонунан тақиқланади. Бу бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси шакллантирилган. Ҳужжат билан гидлик фаолияти тартибга солинади. Аудио ва электрон гид хизматлари масаласи ҳам кун тартибида.
Туризм йўналишида кўзга кўринмайдиган муаммолардан яна бири – гидлар фаолияти. Юртимизга сайёҳлар асосан тарихимиз ҳамда маданий ёдгорликларимизни яқиндан кўриш мақсадида ташриф буюради. Уларга гидларнинг ёрдами керак бўлиши тайин. Бироқ бугунги гидларнинг орасида малакасиз, нопрофессионал ва ўзидан қўшиб ҳикоя тўқийдиганлари ҳам йўқ эмас. Бунинг ортидан эса тарихий фактларнинг аниқлиги, чинлиги сўроқ остида қолмоқда.
15 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Kun.uz Туризм қўмитаси расмийларидан айни мавзуда изоҳ сўради. Маълум бўлишича, қўмита ҳукумат билан гидлик фаолиятини тартибга солувчи қарор устида ишламоқда.
“Бу оғриқли мавзу, ҳукумат қарори лойиҳаси турибди. Барча вазирлик ва идоралар билан келишилган. Гидлар етишмовчилиги сабаб кўп хорижлик сайёҳлар гуруҳлари ўзларининг гидлари билан келишмоқда. Аммо улар объект ҳақида нимани ўқиган бўлса, шуни гапиради. Шунинг учун биз қадриятларимиз ва тарихимиз жамланган 209 та объектни жамладик, энди улар учун ягона матн ишлаб чиқиляпти. Яъни уларнинг бошқача талқини бўлиши мумкин эмас”, - дейди қўмита раиси.
Аққуловнинг қўшимча қилишича, ҳозир 4500 нафар гид-экскурсавод бор. Бу жуда ҳам кам ҳисобланади ва уларнинг сони ҳамда сифатини кўпайтириш масаласи хусусий ўқув марказларига ҳам гид тайёрлаш ҳуқуқини бериш билан тўлдирилмоқда. Бироқ тадбиркорлар гидларнинг савиясидан норози бўлмоқда. Шундан келиб чиқиб, қўмита университетданоқ гидлик сертификати билан кадрларни тайёрламоқчи.
“Йилига еттита йўналишда, 3-4 йиллик олий ўқув юртларида ўқиётган талабаларга худди аввалги автомобил йўллари университетларида ҳарбий билет берилгани каби гидлик сертификати берамиз. Бу билан йилига 7500 нафаргача гидни тайёрлаймиз. Шунда етишмовчилик олди олинади ва хорижий давлат фуқароларининг Ўзбекистонга келиб, экскурция хизматларини кўрсатиши қонун биоан тақиқланади”, дейди Абдулазиз Аққулов.
Мавзуга оид
11:05 / 30.01.2026
Туризм қўмитасида кадрлар алмашинуви: янги ўринбосарлар тайинланди
21:25 / 03.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
22:09 / 20.09.2023
«Milliy PR-markazi» директори тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллангани аниқланди
19:04 / 14.02.2023