Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имом Бухорий мажмуаси бир ойда 1 млндан ортиқ меҳмон қабул қилди
Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси қайта очилганидан кейинги илк ойда 1 миллиондан ортиқ маҳаллий ва хорижий меҳмонни қабул қилди. Реконструкция ишларидан сўнг мажмуа минтақадаги энг йирик зиёрат марказларидан бирига айланди.
Фото: Kun.uz
Покистоннинг The World News порталида эълон қилинган мақолада таъкидланишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мажмуа кенг кўламли меъморий янгиланиш асосида қайта қурилиб, замонавийлаштирилган.
Маълум қилинишича, реконструкциядан аввал мажмуа кунига қарийб 12 минг нафар ташриф буюрувчини қабул қила олган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 65 минг нафарга етган.
Мажмуа ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, яшил майдонлар, пиёдалар йўлаклари ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси кенгайтирилган. Кечки ёритиш тизими эса мажмуанинг меъморий кўринишига алоҳида жозиба бағишламоқда.
Меҳмонлар яратилган шароитлар ва оилавий ташрифлар учун қулай муҳитни юқори баҳоламоқда.
Мақолада қайд этилишича, Имом Бухорий мажмуаси Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш ҳамда ислом цивилизацияси меросини асраш ва тарғиб қилишда муҳим ўрин тутмоқда.
Мавзуга оид
18:09 / 03.05.2026
Президент Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
13:24 / 26.03.2026
Янгиланган Имом Бухорий мажмуасидан репортаж
10:15 / 24.03.2026
Ҳар қачонгидан кўркам ва маҳобатли - Имом Бухорий мажмуасидан фоторепортаж
09:00 / 21.03.2026