Ўзбекистон | 19:19
714
1 дақиқада ўқилади

Тошкент туманидаги янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди

Ёнғин оқибатида бинонинг ертўла қисмида тахминан 40 кв.м майдонда қурилиш чиқиндилари ёниб зарарланган.

Фото: ФВВ

Тошкент тумани Келес шаҳарчасидаги янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди, деб хабар берди ФВВ.

Хабарга кўра, 23 май соат 13:39 да “112” тизими орқали Тошкент тумани Келес шаҳарчаси, Олмазор кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Тошкент вилояти ФВББга хабар келиб тушди.

Хабарга асосан, 2 та қутқарув бўлинмаси соат 13:45 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:48 да ўраб олинган ва соат 13:54 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида янги қурилаётган бинонинг ертўла қисмида тахминан 40 кв.м майдонда қурилиш чиқиндилари ёниб зарарланган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тан жароҳати олганлар ҳақида мурожаатлар келиб тушмаган.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид