Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tenge Bank 2026 йил I чорак якунларига кўра ишончли ўсишга эришди
«Tenge Bank» АТБ 2026 йилнинг I чорак якунларини сарҳисоб қилиб, асосий молиявий кўрсаткичлар бўйича барқарор ўсишни намоён этди ҳамда Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган банкларидан бири сифатидаги мақомини сақлаб қолди. Банк 7 йил давомида бозордаги ўз ўрнини изчил мустаҳкамлаб, барқарорлик, ишончлилик ва узоқ муддатли ривожланишга эътиборни сақлаб келмоқда.
Фото: Tenge Bank
Ҳисобот даври якунларига кўра, банкнинг соф фойдаси 34,0 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада ошди.
Tenge Bank активлари 8,9 трлн сўмга етиб, йиллик ҳисобда 21,1 фоизга ўсди. Банк капитали 1,4 трлн сўмгача (+6,6%) ошди, жами даромадлар эса 393,3 млрд сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,8 фоизга кўпайди.
Сўнгги 12 ой натижалари ҳам банкнинг барқарор ривожланишини тасдиқлади — фойда 87,9 млрд сўмга етиб, йиллик кўрсаткичда деярли икки баробар ошди.
Ўсишнинг асосий омилларидан бири комиссион даромадлар бўлиб, улар тўрт баробардан кўпроққа ошиб, 57,0 млрд сўмни ташкил этди. Банкда қайд этилишича, бундай натижага рақамли сервисларнинг фаол ривожланиши, маҳсулотлар қаторининг кенгайиши, ҳамкорлик экотизимининг мустаҳкамланиши ва мижозлар фаоллиги ортиши сабаб бўлган.
Tenge Bank кредит портфели 4,7 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,8 фоизга ўсди. Банк активлар сифати, хатарларни бошқариш ва молиявий барқарорликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратишда давом этмоқда.
«Tenge Bank» АТБ бошқарув раиси Бейбит Фалеев қуйидагиларни таъкидлади:
«7 йил давомида Tenge Bank Ўзбекистон банк бозорида изчил ривожланиб, ўзининг барқарорлиги, ишончлилиги ва бозор шароитларидаги ўзгаришларга самарали мослаша олиш қобилиятини намоён этиб келмоқда. 2026 йилнинг биринчи чораги натижалари танланган стратегиянинг самарадорлиги, мижозлар ва ҳамкорларимиз ишончи, шунингдек, кейинги ўсиш учун юқори салоҳиятни акс эттиради.
Бугунги кунда Tenge Bank — молиявий сервислар, технологик ечимлар ва ҳамкорлик лойиҳаларини фаол ривожлантираётган замонавий рақамли банкдир. Биз рақамли экотизимни ривожлантириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва қулай молиявий ечимлар кўламини кенгайтиришга инвестицияларни давом эттирамиз ҳамда барқарор ва узоқ муддатли ривожланишга эътиборни сақлаб қоламиз».
Tenge Bank’да қайд этилишича, эришилган натижалар банк жамоасининг тизимли ишлари, замонавий банк сервисларини изчил ривожлантириш ҳамда мижозлар ва ҳамкорлар билан узоқ муддатли муносабатларни мустаҳкамлаш натижасидир.
«Tenge Bank» АТБ молиявий хизматлар экотизимини кенгайтириш, инновацион ечимларни жорий этиш ва Ўзбекистон банк бозоридаги ҳолатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган барқарор ривожланиш стратегиясини амалга оширишда давом этмоқда.
Tenge Bank — корпоратив ва хусусий мижозларга тўлиқ хизмат кўрсатувчи универсал банк. Банк Қозоғистоннинг тизимни шакллантирувчи молиявий институти ва Марказий Осиёдаги энг йирик молиявий гуруҳ бўлган Halyk Group’нинг асосий қисми бўлган «Қозоғистон Халқ банки» АЖ (Halyk Bank)нинг шуъба корхонаси ҳисобланади.
E-mail | Веб-сайт | Facebook | Instagram | Telegram
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:00 / 17.11.2025
Tenge Bank Tashkent City’да янги бош офисини очди: рақамлаштириш ва барқарор ўсишга сармоялар
17:00 / 25.08.2025
0% устама билан "Бизнес учун авто" - Damas, Onix, Tracker
09:00 / 05.06.2025
Tenge Bank бизнес учун “DDS” янги хизматини тақдим этди
17:00 / 23.05.2025