Ўзбекистон | 15:00 / 17.11.2025
2336
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Tenge Bank Tashkent City’да янги бош офисини очди: рақамлаштириш ва барқарор ўсишга сармоялар

Tenge Bank Tashkent City’даги Nest One инновацион бизнес кластеридаги янги бош офисини расман тақдим этди. Қиймати 35 миллион АҚШ доллари бўлган лойиҳа банкнинг технологик трансформация, инфратузилмани ривожлантириш ва Ўзбекистон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш стратегиясини амалга оширишда муҳим босқич бўлди.

Фото: Tenge Bank

Янги бинонинг очилиш маросими Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг онлайн иштирокида бўлиб ўтди, бу эса лойиҳанинг икки томонлама муносабатлар учун стратегик аҳамиятини таъкидлайди.

Замонавий инфратузилма ва операцион самарадорликни кучайтириш

Янги офис банкнинг асосий бошқарув ва операцион бўлинмаларини бирлаштиради ва юқори технологияли иш муҳитини таъминлаш учун яратилган.

Инвестициялар бинони сотиб олиш, муҳандислик тизимларини лойиҳалаш ва жорий этиш, ИТ инфратузилмасининг барқарорлигини ошириш ва ички жараёнларни оптималлаштиришни ўз ичига олди.

Nest One’да жойлашиш бошқарув синергиясини кучайтиради, қарорлар қабул қилишни тезлаштиради ва Tenge Bank’нинг Ўзбекистондаги фаолиятини янада кенгайтириш учун асос яратади.

Halyk Group’нинг стратегик қўллаб-қувватлаши ва Ўзбекистон бозорининг аҳамияти

Tenge Bank активлари 37 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган Марказий Осиёдаги энг йирик молия институти - "Қозоғистон Халқ банки" АЖ (Halyk Bank) нинг шўба корхонаси ҳисобланади.

 Halyk Group Қозоғистон, Ўзбекистон ва Грузия бозорларида етакчи ўринни эгаллаб, молиявий хизматларнинг тўлиқ спектрини ривожлантирмоқда: корпоратив ва чакана бизнес, кичик ва ўрта бизнес, суғурта, лизинг, брокерлик операциялари, активларни бошқариш ва бошқалар.

●      Halyk Group’нинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармояси 1,5 миллиард АҚШ долларидан ошди.

●      Тенге Банк ташкил этилганидан буён (2019 йил) унга киритилган молиявий маблағлар миқдори 350 миллион АҚШ долларига етди.

●      Halyk Bank’нинг Ўзбекистон иқтисодиётига кредит портфели 1,2 миллиард АҚШ долларидан ошди.

Янги бош офиснинг очилиши Halyk Group’нинг Ўзбекистонни ривожлантириш ва интеграциялашган минтақавий молиявий экотизимни яратишга узоқ муддатли содиқлигини тасдиқлайди.

Тармоқ ўсиши, жамоа ва корпоратив маданият

Бугунги кунда Tenge Bank мамлакатнинг энг йирик ҳудудларида 16 та филиалга эга.

Жамоа 800 дан ортиқ ходимдан иборат бўлиб, улар учун банк замонавий, қулай ва технологик иш шароитларини яратади - бу самарадорликни ошириш ва инновацион ёндашувни ривожлантиришнинг муҳим омилидир.

Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва рақамли трансформация

Tenge Bank кредит портфелининг 65% дан ортиғини ташкил этувчи кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашни изчил ривожлантирмоқда. Кичик ва ўрта бизнес иқтисодий ўсиш, бандлик ва инновацияларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб, банк ушбу сегментни ривожлантиришни ўзининг устувор йўналишларидан бири деб билади.

Етакчи рақамли маҳсулотлар:

• Tenge Business – тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес учун

• Tenge24 - жисмоний шахслар учун, "Барча хизматлар бир дарчада" шиори остида

Ушбу платформалар орқали мижозлар исталган вақтда ва мамлакатнинг исталган нуқтасидан туриб, бир босишда пул маблағларини бошқаришлари, кредитларни расмийлаштиришлари ва операцияларни амалга оширишлари мумкин.

Банкнинг рақамли инновациялари:

• Ўзбекистонда биринчи марта кичик ва ўрта бизнес учун онлайн ҳисобрақамлар очиш (2024 йил);

• ЯТТни тўлиқ рақамли гаровсиз кредитлашни жорий этиш;

• Halyk карталари ва Ўзбекистон банклари карталари ўртасида тезкор пул ўтказмаларини ишга тушириш.

Ушбу қарорлар рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича давлат ташаббусларини амалга оширишда муҳим қадам бўлди.

Минтақавий ривожланишга қўшган ҳиссаси ва раҳбарият позицияси

Янги бош офиснинг очилиши Halyk Group’нинг Ўзбекистон салоҳиятига бўлган ишончини ва Tenge Bank’нинг мамлакат молиявий инфратузилмасини мустаҳкамлашга интилишини намоён этади.

«Янги бош офиснинг очилиши — инфратузилмани кенгайтиришдан кўра кенгроқ маънога эга. Бу бизнинг узоқ муддатли стратегиявий қарашимизнинг тасдиғидир: Ўзбекистонда технологиялар, қулайлик ва мижозлар ишончи ҳар бир хизматнинг марказида бўладиган замонавий молиявий экотизимни барпо этиш», - деди “Tenge Bank” АТБ Бошқаруви Раиси Бейбит Хамитович Фалеев.

«Биз Ўзбекистон бозорига сармоя киритишда давом этамиз, чунки бу ерда улкан ўсиш, инновация ва тадбиркорлик салоҳиятини кўрамиз. Янги офисимиз — бу келажак ечимлари яратиладиган макон», - дея таъкидлади.

Tenge Bank бизнесни қўллаб-қувватлашни кенгайтиш, рақамли ечимларни фаол жорий этиш ва мамлакат молиявий экотизимини янада мустаҳкамлашга тайёрлигини тасдиқлайди.

Tenge Bank — молиянинг келажагини бугуноқ яратамиз.

Tenge Bank - корпоратив ва хусусий мижозларга тўлиқ хизмат кўрсатувчи универсал банк. Банк Қозоғистоннинг тизимни шакллантирувчи молиявий институти ва Марказий Осиёдаги энг йирик молиявий гуруҳ бўлган Halyk Group’нинг асосий қисми бўлган "Қозоғистон Халқ банки" АЖ (Halyk Bank) нинг шўба корхонаси ҳисобланади.

 E-mail: [email protected] Веб-саҳифа | Facebook | Instagram | Telegram

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид