Жамият | 10:59
660
1 дақиқада ўқилади

Китобхон ёшлар учун 50 минг долларлик мукофот жорий этилди

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари ўртасида миллий китобхонлик ҳаракати йўлга қўйилиб, ғолиблар учун 50 минг АҚШ долларигача бўлган пул мукофотлари жорий этилди. Бу президентнинг “Ёшлар орасида китобхонлик дастурини кенг жорий этиш ва уларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармойишида белгиланди.

Сунъий интеллект яратган сурат

Ҳужжатга кўра, 2026 йилдан бошлаб ҳар йили умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида миллий китобхонлик ҳаракати ўтказиб борилади.

Дастур уч босқичда ташкил этилади. Биринчи босқич kitobxonlikharakati.uz электрон платформаси орқали онлайн тарзда ўтказилса, иккинчи ва учинчи босқичлар вилоят ҳамда республика даражасида офлайн форматда бўлиб ўтади.

Танлов иштирокчилари ёш тоифалари бўйича сараланади. Хусусан, юқори синфлар — 6–8 ва 9–11-синф ўқувчилари ўртасида ғолиб ва совриндорлар катта миқдордаги пул мукофотлари билан тақдирланади.

Жумладан, биринчи ўрин соҳиблари 50 минг АҚШ доллари, иккинчи ўрин соҳиблари 30 минг доллар, учинчи ўрин соҳиблари эса 15 минг доллар миқдорида мукофот олади. Шунингдек, бешта қўшимча номинация бўйича ғолибларга ҳам 10 минг доллардан пул мукофоти топширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид