Маълумот учун, 2024 йилда қабул қилинган қарорга мувофиқ, нуфузли халқаро фан олимпиадаларида (жумладан, халқаро математика, кимё, биология, физика ҳамда информатика олимпиадалари) юқори натижа қайд этган ўқувчиларга катта миқдорда пул мукофоти белгиланган.
Қарорга кўра: олтин медал учун — 2500 БҲМ, кумуш медал учун — 1500 БҲМ, бронза медал учун — 1000 БҲМ миқдорида мукофот пули тўланади.
Айни пайтда амалдаги БҲМ 412 000 сўм экани ҳисобга олинса, ушбу мукофотлар олтин медал учун 1 млрд 30 млн сўм, кумуш медал учун 618 млн сўм, бронза медал учун 412 млн сўмни ташкил этади.
Шунингдек, мазкур тартибда ғолибларни тайёрлаган устозлар ва терма жамоа раҳбарларига ҳам белгиланган меъёрлар асосида мукофотлар берилиши назарда тутилган.











