Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«АвтоВАЗ» Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
Россиянинг «АвтоВАЗ» компанияси Ўзбекистонда йиғиш асосидаги ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйиши мумкин.
Бу ҳақда компания раҳбари Максим Соколов Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасидаги интервьюда маълум қилди.
«2026 йилга мўлжалланган умумий мақсадимиз 25 та бозорга чиқиш бўлиб, уларнинг аксарияти АвтоВАЗ тарихида янги ҳисобланади… Булар МДҲ мамлакатлари, Яқин Шарқ, Африка, Лотин Америкаси, қисман Жануби-Шарқий Осиё бозорларидир… Ҳатто жорий йил доирасида Бирлашган Араб Амирликларида янги дилерлик марказлари очилди, Яман ва Уммонга етказиб бериш бошланди. Албатта, биз нафақат Озарбойжонда, балки Қозоғистон ва Ўзбекистонда ҳам йиғиш бўйича ҳамкорлик лойиҳаларини кутмоқдамиз. Умид қиламанки, бу йил улар ишга туширилади, демак, автомобилларимизнинг катта рақобатдош устунликларини ва шунга мос равишда кўпроқ сотув ҳажмини таъминлайди», деди Соколов.
Маълумот учун, 2021 йил сентябрида «Жиззах» эркин иқтисодий зонасидаги ADM Jizzakh корхонасида Lada автомобилларини серияли йиғиш бошланган эди. Йирик узелли йиғиш усулида (SKD) Vesta SW, LADA XRAY ва Largus моделларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилди. Бироқ, жараён 2022-2023 йиллар оралиғида тўхтаб қолди.
Статистика агентлиги 2024 йил июль ойида Ўзбекистонда Lada ишлаб чиқариш қайта тиклангани ҳақида хабар берди — бир ой ичида конвейердан олтита автомобил чиқди. Бироқ август ойидан бошлаб Россия бренди автомобилларини ишлаб чиқариш яна тўхтатилди.
Мавзуга оид
20:55
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
20:34
Бу хат қўполлик унсурларига эга — Путин Зеленскийнинг хати ҳақида
18:54
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:44