Авто | 18:54
1201
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди

2026 йил бошидан апрель ойигача бўлган савдо натижаларига кўра, Toyota дунёдаги энг машҳур автомобил бренди бўлиб қолди.

Фото: Toyota USA Newsroom

Focus2Move портали хабарига кўра, йиллик ҳисобда сотувлар 3,4 фоизга пасайганига қарамай, Япония автомобил гиганти бозордаги етакчилигини сақлаб қолди ва янги автомобилларнинг глобал савдосида 10,9 фоиз улушни таъминлади.

Иккинчи ўринни Volkswagen эгаллади, унинг сотувлари йиллик ҳисобда 10,3 фоизга камайди. Бренднинг жаҳон бозоридаги улуши 5,2 фоизни ташкил этади. Учинчи ўринни Hyundai эгаллади. Жанубий Корея брендининг сотувлари йиллик ҳисобда 0,3 фоизга камайди.

BYD сотувларининг навбатдаги жадал ўсиши эътиборни тортади - 30 фоиздан ортиқ. Хитой русумидаги электромобилларнинг машҳурлиги бутун дунёда жадал суръатлар билан ортиб бормоқда - бу аввало уларнинг жозибадор нарх ва сифат нисбати, шунингдек, катта юриш масофасини таъминлайдиган инновацион технологиялари туфайли.

Дунёдаги энг машҳур автомобил брендларининг ўнталиги:

  • Toyota (Япония, -3,4%)

  • Volkswagen (Германия, -10,3%)

  • Hyundai (Жанубий Корея, -0,3%)

  • Ford (АҚШ, -9,3%)

  • Honda (Япония, -8,9%)

  • Kia (Жанубий Корея, +1,1%)

  • Nissan (Япония, -3,5%)

  • Chevrolet (АҚШ, -4,1%)

  • BYD (Хитой, +30,3%)

  • Suzuki (Япония +10,5%)

Аввалроқ, 2026 йилнинг январ-апрел ойларида дунёдаги энг оммабоп янги автомобил Toyota Corolla бўлиб, жаҳон бозорининг 1,2 фоизини эгаллагани маълум бўлган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид