Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Турк миллиардери латифа айтгани учун жавобгарликка тортилиши мумкин
Прокуратура миллиардер Раҳми Коч томонидан айтилган курд аёли ҳақидаги латифани камситиш деб баҳоламоқда.
Туркиянинг Измир шаҳри бош прокуратураси бизнесмен Раҳми Кочга нисбатан суриштирув бошлади.
«Измир бош прокуратураси номақбул сўзлар айтган бизнесмен Р.К.га нисбатан “аҳоли вакилларини ижтимоий, ирқий, диний, конфессияси, жинси ёки ҳудудий тафовути бўйича омма олдида камситиш” моддаси бўйича суриштирув бошланди», — дейилади прокуратуранинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Haberler нашрининг маълумот беришича, гап Koç Holding фахрий раиси Мустафа Раҳми Коч ҳақида бормоқда. У Балчова туманидаги шифохонанинг очилиш маросими чоғида курд аёли ҳақида латифа айтган.
Унинг бу чиқиши акс этган лавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган ҳамда ижтимоий ва сиёсий норозиликларга сабаб бўлган. Шундан сўнг Коч ҳеч кимни ҳақоратлаш ниятида бўлмаганини айтиб узр сўраган.
Ўша маросимда қатнашган Туркия собиқ бош вазири Бинали Йилдирим ҳам танқидлар остида қолган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари у Кочнинг сўзларига кулаётганига эътибор қаратишган.
Koç Holding Туркиядаги энг йирик конгломерат бўлиб, энергетика, автосаноат, истеъмол маҳсулотлари ва молия соҳасида фаолият юритади.
6 июн ҳолатига кўра, Мустафо Раҳми Кочнинг бойлиги 2,4 млрд долларни ташкил этади. У Forbes миллиардерлар рўйхатида 1761-ўринда қайд этилган.
Мавзуга оид
07:40 / 25.03.2026
Дунёда энг кўп миллиардeрлар туғилган шаҳарлар маълум қилинди
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
22:36 / 10.03.2026
Forbes миллиардерларнинг 2026 йилги янги рейтингини эълон қилди
07:37 / 09.02.2026