Жамият | 10:39
6514
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда чиябўри одамларга ҳужум қилди

Ҳодиса 9 июн куни Гулистон туманининг Ишонч маҳалласида, дала майдонига яқин ҳудудида содир бўлган. Чиябўри 4 кишига ҳужум қилган.

Гулистон туманида чиябўри одамларга ҳужум қилди. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 9 июн куни соат 17:30 ларда Гулистон туманининг Ишонч маҳалласида, дала четига яқин ҳудудда содир бўлган. Битта чиябўри 4 кишига ҳужум қилган. Шу маҳаллада яшовчи эркак тезкор чоралар кўриб, ҳайвонни зарарсизлантирган.

“Жароҳат олган фуқароларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳозирда уларнинг саломатлиги тиббиёт ходимлари назоратида бўлиб, аҳволи қониқарли”, дейилади ҳокимлик хабарида. 

Қўшимча қилинишича, тегишли ташкилотлар ҳолат юзасидан зарур ўрганиш ва профилактик тадбирлар олиб бормоқда.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид