Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эски ва авария ҳолатидаги биноларни янгилаш тартиби белгиланди
Ўзбекистонда шаҳарсозлик реновацияси соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи янги қонун қабул қилинди. Ҳужжат эскирган, яшаш ва фойдаланиш учун яроқсиз ҳамда авария ҳолатига келиб қолган биноларни янгилашнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди.
“Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонунга кўра, реновацияни амалга ошириш учун турар ва нотурар жойларнинг эскирганлиги, авария ҳолатига келиб қолганлиги ёки ҳудуд аҳолисининг ижтимоий ҳаётига жиддий таъсир кўрсатувчи омиллар мавжуд бўлиши асос бўлади.
Қонунда шаҳарсозлик реновациясининг бир нечта шакллари назарда тутилган. Хусусан, мавжуд объектни асосий конструкцияларини ўзгартирмаган ҳолда реконструкция қилиш, эски биноларни бузиб, улар ўрнида янги объектлар қуриш, шунингдек яшил ҳудудлар ва бошқа зоналар ташкил этиш мумкин.
Реновация лойиҳалари давлат органлари, мулк ҳуқуқи эгалари ёки учинчи шахслар ташаббуси билан илгари сурилиши мумкин.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида шаҳарсозлик реновациясини қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач кучга киради.