Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда нитрат миқдори юқори бўлган қовунлар аниқланди
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган Фарҳод деҳқон бозорида ўтказилган санитария назорати давомида нитрат миқдори меъёрдан юқори бўлган 21 килограмм қовун маҳсулоти аниқланди. Маҳсулотларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилмади.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси Учтепа тумани бўлими мутахассислари томонидан Фарҳод деҳқон бозорида навбатдаги санитария-эпидемиологик назорат тадбирлари ўтказилди.
Назорат ишларида Ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияси ходимлари ҳам иштирок этди.
Ўрганишлар давомида бозорда сотилаётган полиз маҳсулотларидан намуналар олиниб, лаборатория текширувларидан ўтказилди. Натижада 21 килограмм қовунда нитрат миқдори амалдаги гигиеник меъёрлардан юқори экани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан санитария қонунчилиги талаблари асосида тегишли чоралар кўрилиб, истеъмолчилар саломатлиги учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотлар савдодан олиб ташланди ва бракераж қилинди.
Шунингдек, тадбиркорлар ва сотувчиларга озиқ-овқат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Мавзуга оид
11:35 / 26.10.2025
“Шамол қовунлар учун эсади” – баҳоргача турадиган Андархон қовунлари
12:20 / 25.08.2025
Қирғизистонга Ўзбекистондан 21 тонна қовун сомон туфайли киритилмади
10:48 / 21.07.2025
Ўзбекистондан Британияга қовун экспорти йўлга қўйилди
11:46 / 21.06.2025