Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар билан очиқ мулоқот — келажак сари дадил қадам!
Жорий йил 13 июн куни «Туронбанк» АТБ бош банк биносида навбатдаги «Раҳбарлар ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди. Унда «Туронбанк» АТБ Бошқарув раиси Ч.С. Мирзаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари О.А. Ҳасанов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари А.А. Турдалиев ҳамда бир қатор фаол ёшлар иштирок этди.
Тадбир давомида ёшларнинг билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг касбий ривожланиши учун яратилаётган имкониятлар, таълим ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш, шунингдек, ёшлар бандлигини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, бугунги кунда банк тизимида фаолият юритаётган ёшлар учун маҳаллий ва хорижий малака ошириш дастурлари, «Устоз–шогирд» анъанаси, «Туронбанк стипендияси» ҳамда замонавий таълим лойиҳалари кенг йўлга қўйилган.

Учрашувда «Устоз AI» лойиҳаси, «Турон китоб бекати» ташаббуси, молиявий саводхонликни ошириш ва маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам батафсил сўз юритилди. Қайд этилганидек, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва ташаббусларини рағбатлантириш «Туронбанк» АТБ фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбир ёшларнинг фикр ва таклифларини тинглаш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат ташкилотлари, банк тизими ва ёшлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун муҳим майдонга айланди.
Туронбанк — ёшлар ишончи ва келажагига сармоя киритадиган банк!
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:00 / 23.02.2026
Қримда етиштирилган ўзбек лимони Москвада намойиш этилди. Владимир Путин маҳсулот билан танишди
15:00 / 08.11.2025
Метрода китобхонлар учун “Турон китоб бекати” ташкил қилинди
15:00 / 18.01.2025
Ўзбек лимони: Туронбанкдан янги ташаббуслар ва фойдали маслаҳатлар
17:00 / 08.01.2025