Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одил судлов академияси ҳузурида бепул юридик клиника очилди
Одил судлов академияси ҳузурида фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат кўрсатадиган замонавий Pro Bono юридик клиникаси иш бошлади. Энди ҳуқуқий кўмакка муҳтож аҳоли судялар, профессор-ўқитувчилар ва юридик соҳа экспертларидан бепул ва сифатли маслаҳат олиш имкониятига эга бўлади.
Маълум қилинишича, янги ташкил этилган Pro Bono юридик клиникаси ҳуқуқий ва суд ишларига оид масалалар юзасидан фуқароларга малакали маслаҳат хизматларини кўрсатади.

Клиникада Одил судлов академиясининг кўп йиллик тажрибага эга судялари, профессор-ўқитувчилари ҳамда юридик соҳа мутахассислари фаолият юритади.
Таъкидланишича, юридик клиника томонидан кўрсатиладиган барча ҳуқуқий хизматлар мутлақо бепул ва беғараз асосда тақдим этилади.

Шунингдек, мурожаат қилувчиларнинг шахсий маълумотлари қонунчилик талабларига мувофиқ ҳимоя қилиниши ва уларнинг махфийлиги тўлиқ таъминланиши кафолатланган.

Фуқаролар ҳуқуқий маслаҳат олиш учун +998 55 501 12 54 телефон рақами орқали мурожаат қилиши мумкин.