Ўзбекистон | 17:00
699
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Транспорт соҳасида "Миллий саноат занжири" кўргазмаси ўтказилади

Жорий йилнинг 15–16 июл кунлари Самарқанд вилояти, Жомбой туманидаги "Sof Expo" кўргазма марказида транспорт соҳасига бағишланган "Миллий саноат занжири" кўргазмаси бўлиб ўтади.

Фото: Миллий саноат занжири

Мазкур кўргазма Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда транспорт соҳасининг йирик давлат буюртмачилари ва тармоқ корхоналари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

"Миллий саноат занжири" кўргазмалари йирик давлат ва корпоратив буюртмачиларининг эҳтиёжлари асосида маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, саноат кооперациясини кенгайтириш ҳамда янги ишлаб чиқариш лойиҳаларини шакллантиришга хизмат қилувчи доимий платформа ҳисобланади.

Мазкур платформанинг амалий натижалари жорий йил май ойида Оҳангаронда ўтказилган Тог'-кон ва металлургия соҳасига бағишланган илк кўргазмада ҳам ўз аксини топди. Якунига кўра 2,7 триллион сўмлик қўшимча келишув ва шартномаларга эришилди, қарийб 1 миллиард долларлик маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича истиқболли лойиҳалар шакллантирилди.

Навбатдаги кўргазма транспорт соҳасига бағишланади. Унда йирик давлат буюртмачиларининг мавжуд ва истиқболдаги харид эҳтиёжлари тақдим этилади, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар эса ўз маҳсулотлари, бутловчи қисмлари, технологик ечимлари ҳамда импорт ўрнини босувчи ишланмаларини намойиш этиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, тадбир доирасида давлат харидлари, маҳаллийлаштириш, саноат кооперацияси, логистика ва инвестициялар йўналишлари бўйича амалий учрашувлар ҳамда B2B ва B2G мулоқотлар ташкил этилади.

Кўргазмада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланди. Иштирокчилар QR-код ёки тақдим этилган ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

⏱️ Рўйхатдан ўтиш | 🗓️ 15–16 июл 2026 йил

📍 Самарқанд вилояти, Жомбой тумани, "Sof Expo" кўргазма маркази

📞 Маълумот учун: (97) 888-10-01, (33) 711-08-88

Мунира Тошниёзова
Тайёрлаган Мунира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид